ТЎРАЕВ

ТЎРАЕВ Жўрақул (1922.20.3 ҳоз. Жиззах тумани — 1998.10.8) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 46енгил артиллерия бригадаси, 1007полки, 2батареясининг тўп наводчиги, кичик сержант. Брест обл. нинг Гороховишче қишлоғидаги жангда жасорат кўрсатганлиги учун Кахрамон унвони берилган (1944 й. 29 март). 1945 й. Подольск артиллерия билим юртини тугатган. Майор Т. 1953 й. дан захирада. Жиззах рн партия қўмитаси инструктори (1954 —59), шу район кзларида раис муовини (1959—62), шаҳар маиший хизмат кўрсатиш комбинати директори (1970 — 74), Жиззах вилояти ремонт қурилиш бошқармаси таъминот бўлимининг бошлиғи (1974 й. дан). Жиззах ш. кўчаларидан бири Тўраев номи бн аталади.