ТОРИЙ

ТОРИЙ (лот. Thorium) , Th — Менделеев даврий системасининг актиноидлар туркумига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 90, ат. м. 232,0381. Табиий радиоактив элемент; радиоактив қаторларннт 1элемента. Табиий Торий битта узок, мавжуд бўлувчи изотоп 232Th(T1/2ql,411010 й.) ва 4 та қисқа муддат мавжуд бўлувчи изотоп 234Th, 23oThi 23iThj 227Th дан иборат. Торийни Ц. Я. Берцелиус 1828 й. да Норвегиядаги сиенитларнинг бири таркибида топган. Элемент Скандинавия афсонасидаги момақалдироқ худоси — Тор номи билан аталган. Торий табиатда лантаноидлар билан бирга монацит қумида, уран рудаларида ва цирконий минералларида учрайди. Монацит (Се, La, Th) PO4 да торий (1У) оксид ThO2 нинг микдори 2—2,5% (баъзан бундан ортиқ), торит, яъни торий силикат ThSiO4 таркибида 77%, торианит минерали (Th,U)02fl a 45—93%. Т. Ер пўстининг масса жиҳатидан 8104% ни ташкил қилади.

Торий кумушсимон оқ металл, зичлиги 11,72 г/см3. Суюкланиш траси 1750°, қайнаш траси 3500—4200°. Т. совукда деформацияланадиган пластик металл, одатдаги трада оз оксидланади; қайноқ сув таъсирида сирти юпқа ҳимоя парда билан қопланади. Торийга сув буғи таъсир этганида ThO2 ва водород ҳосил бўлади. Кислоталарда Торий сует эрийди, ишқорларда эримайди. Юқори трада галогенлар, кислород, олтингугурт, азот ва углерод билан шиддатли реакцияга киришади. Торий водородни ютиш хоссасига эга, у ўз бирикмаларида, асосан, 4 (баъзан 2,3) валентли бўлади.

Торий олишда асосий хом ашё монацит концентрат ҳисобланади. Монацит концентрат олиш учун эса монацит минералини 200° да концентрланган сульфат кислота ёки натрий гидроксид билан реакцияга киритилади. Монацит концентратни ишқор билан ишлаш натижасида торий гидроксид (ThOH)4 ва лантаноидлар чўкмага тушади. Торий турли ва махсус усуллар билан лантаноидлардан ажратилади. Металл ҳолдаги Торий олиш учун торий (1У)фторид (ThF4) дан фойдаланилади. Уни металл ҳолдаги кальций билан қайтариш ёки суюклантирилган натрий хлорид билан калий хлорид аралашмасида эритиб электролизлаш натижасида Торий олинади.

Торий, асосан, ядро техникасида ишлатилади, чунки табиий Торийни нейтронлар билан бомбардимон қилганда уран233 га айланади. Бу уран эса уран235 ва плутоний239 билан бир қаторда ядро ёқилғи ҳисобланади. Ундан ташқари, никель, кобальт, мис ва темир қотишмаларига оз миқдор Т. қўшилганида қотишмалар мустаҳкамлиги ортади. Бу қотишмалар реактив двигателлар, бошқарилувчи снарядлар, электрон ва радар қурилмаларининг деталларини ишлашда қўлланади. ThO2 — оловбардош материал. Торий ўсимлик ва ҳайвонлар тўқимасида доим бўлади. Торий, асосан, жигар, талоқ, илик, лимфа ва буйрак усти безлари орқали сингийди. Одам бир суткада озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув билан 3 мкг Торий олади. Торий организмдан сийдик ва ахлат билан чиқиб кетади. Торий унча заҳарли эмас, лекин радиоактив элемент бўлганлигидан организмни нурлаши мумкин.

Loading...