ТЎРТ ШАББОЗ МАЖМУАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (тахм. 1842—1885). Дишан қалъа ҳудудидаги қабристонининг жан. да (Боғча дарвоза яқинида) жойлашган. Муҳаммад Раҳимхон II буюртмасига кўра, уста Ҳасанқули Азизон раҳбарлигида қурилган. Ривоятга кўра, 3 акаука авлиё (Низомиддин, Аловиддин, Шарофиддин) ва Хива хони Асфандиёрхон (1643 й. в. э.) шарафига «тўрт шаввоз» деб номланган (мағаллий талаффузда «шаввоз» «шаббоз»га айланган).
Ҳозир қабристон ҳудудига қўшиб юборилган. Уларнинг қабрлари чинор тагида бўлган (сакланмаган), аммо бу ер ҳозир зиёратгоҳ ҳисобланади. Тўрт шаббоз мажмуасида 3 Мадраса, масжид, минора, мақбара ва ҳовуз жойлашган. Катта майдон ўртасида ҳовуз (12×12 м), атрофига дарахтлар экилган. Маркази (жан.)даги масжид (18,0×12,0 м) 4 устунли, 9 гумбазли, бир томони айвонли. Устунлар ўйма нақшлар бн безатилган. Масжид эшиги тепасидаги мармар тахтачада хоразмлик уста Муҳаммад Назарбой исми ва буюртма вақти (1874) ўйиб ёзилган. Масжид яқинидаги минора (асосининг диаметри 2,5 м) ғиштдан безакли қилиб кўк сиркори шакллар бн безатилган. Қафасасига равоқчалар ишланиб, тепаси муқарнас безаклар бн якунланган. Бундай безаклар мадраса пештоғида қам учрайди. Тўрт шаббоз мажмуаси шим. шарқида Тиллабой мадрасаси (1871), шарқца Асфандиёрхон мадрасаси, жан. шарқий бурчагида Худойберган карвонбоши қурдирган Мадраса (1875) сақланган.