ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ — Қорақалпоғистон Республикасидаги туман. 1927 й. 3 июлда ташкил этилган. Ғарбдан Элликқалъа тумани, жан. ғарбдан Хоразм, шарқдан Навоий ва Бухоро вилоятлари бн чегарадош. Майд. 7,5 минг км2. Аҳолиси 161,2 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Тўрткўл), 14 қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини (А. Дурдиев, Жамбасқала, Калтаминор, Кўкча, Отауба, Охунбобоев, Оқбошли, Оққамиш, Пахтачи, Тозабоғёп, Уллубоғ, Чубукли, Шўрахон, Қумбоскан) бор. Маркази — Тўрткўл ш.
Табиати. Туман худуди Амударёнинг ўнг соҳилида, пастбаланд текисликда (169 — 206 м) жойлашган. Шим. шарқ ва шим. қисми Қизилқум чўли бн банд. Бир канча шўр кўллар (шим. ғарбида Сувёрган, шим. шарқида Сўккили, шим. да Жумакетган ва б.) бор. Сувёрган кулидан шаркда катта майдонлар шўрхоклардан иборат. Туман ҳудуди, асосан, Пахтаарна (27,5 км), Боғёп (9,0 км), Калтаминор (72,0 км), Оқбошли (18 км), Шўрахонеп (10,0 км), Ёнбошқалъа (45,5 км), Аразқалъа (17,0 км), Амиробод (9,0 км), Битлеу (24,7 км), Бўзёп (18,0 км), Бетон (31,0 км) каналларидан сугорилади. Зах сувлар 433,3 км узунликдаги 21 та коллектор системаси орқали туман ҳудудидан чиқарилади. Тупроқлари шўрхок, қумлоқ, бўз тупроклардан иборат. Ёввойи ўсимликлардан жийда, туранғил, тол, саксовул, юлғун, янтоқ, қамиш, оқбош, шўра, ажриқ ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, қобон, қуён, тошбақа, жайран, ондатра, юмронқозиқ, калтакесаклар; қушлардан қирғовул, чумчуқ, тўрғай, қарға, бойўғли ва б. бор. Иклими кескин континентал. Янв. нинг ўртача траси —4,9°, энг паст тра —28°, —35°, июль ойининг ўртача траси 28,2°, энг юқори тра 44°. Йиллик ёғин 100 мм. Вегетация даври 150—200 кун.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (62%), туркманлар (23,8%), қозоқлар (9%), қорақалпоқлар (5,5%), шунингдек, рус, татар, украин ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги ўртача 1 км2 га 21,5 киши. Шаҳар аҳолиси 50,8 минг киши, қишлоқ ағолиси 110,4 минг киши (2004).
Хўжалиги. Туман иқтисодий негизини пахтачилик ташкил этади. Шу сабабли туман саноати ҳам пахта хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Тўрткўл туманида 7 саноат корхонаси, жумладан, пахта тозалаш зди (Тўрткўл), асфальт ва темирбетон здлари, Узбекистан—Туркия — Америка «Тўрткўлтекс» қўшма корхонаси, «Тўрткўлмой», «Тўрткўлёғ» қўшма корхоналари, 13 акциядорлик жамияти, 228 кичик ва ўрта хусусий корхоналар, аҳолига хизмат кўрсатувчи кичик корхоналар ва б. бор.
Чорвачилик, ипакчилик, боғдорчилик сабзавот ва полизчилик ҳам ривожланган. Туманда пахтачиликка ихтисослашган 11 та ширкат, 4 та деҳқонфермер хўжаликлари уюшмалари; қоракўлчиликка ихтисослашган «Қизилқум» чорвачилик хўжалиги фаолият кўрсатади.
Туманда 580 дан зиёд фермер хўжалиги бўлиб, улар деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик бн шуғулланади. Пахта етиштиришнинг 40%, ғалла етиштиришнинг 40%, сабзавотполиз маҳсулотларининг 60—70% фермерлар ҳиссасига тўфи келади. Жами 22,2 минг га майдонда деҳқончилик қилинади. Экин майдонларига пахта, картошка, сабзавот ва полиз, озука экинлари экилади. 218 га ер боғлар бнбанд, шундан, 178 гектари мевазор. Ўрмонлар — 49,8 минг га. Ширкат ва фермер хўжаликларида 7,7 минг қорамол (шундан 2,2 мингдан зиёд сигир), 30,1 минг қўй, 1,2 минг йилқи, 682 туя боқилади.
Автомобиль йўллари уз. 1152 км (шундан асфальт ётқизилгани 308 км), т. й. 140 км. Туман ҳудудидан Амударё оқиб ўтади (туман ҳудудидаги уз. 50 км). 65 умумий таълим мактабида 36,6 минг ўқувчи таълим олади (2004). 6 касбҳунар коллежи (банк, тиббиёт, қ. х., саноаттранспорт, маиший хизмат, енгил саноат), сил касаллигини даволаш санаторий мактабинтернати (240 ўқувчи) фаолият кўрсатади.
Туманда 12 клуб муассасаси, 10 маданият уйи, халқ театри, 34 кутубхона, 2 ўлкашунослик музейи, 2 уймузейи, санъат мактаби, касалхона (625 ўрин), 2 тиббий диспансер (95 ўрин), 4 қишлоқ участка касалхонаси, 22 врачлик даволаш профилактика шохобчаси ва б. тиббий муассасаларда 270 врач ишлайди. Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли санаторийси (80 ўрин, А. Дурдиев хўжалигида) мавжуд.
Туманда (1933 й. дан «Дўстлик байроғи») 2004 й. дан «Тўрткўлнома» (ўзбек тилида, адади 3000), «Мекен» (туркман тилида, 2004 й. дан, 2001 й. 1 янв. дан «Ойдин йўл», адади 1000) газ.
лари чиқади.