ТЎРТКЎЛ

ТЎРТКЎЛ — 1) қад. яхлит ясси қирларнинг емирилишидан қолган супасимон тепалар. Тўрткўлда чўкинди туб жинслар қатламлари горизонтал ётади. Амударё этагида кўп учрайди. Баъзан тўдатўда жойлашиб Тўрткўл типли рельеф ҳосил қилади,

2) қад. қалъа харобалари, қўрғонлар, шунингдек, карвонсаройлар ҳам шу атама бн юритилади. Жой номлари шаклида ҳам учрайди (мас., Тўрткўл ш.).