ТЎРТКЎЛТЕПА

ТЎРТКЎЛТЕПА (Эски қўрғон) Андижон вилояти Избоскан туманидаги шу номли қишлоқ марказида жойлашган шаҳар харобаси (мил. ав. 1—мил. 1 — 2-а. лар). Археологлар Ғ. Дадабоев, Б. Матбобоевлар ўрганган. Майд. 13 га (350×350 м). Тўрткўлтепа кўпбурчак шаклида қурилган. Ёдгорлик қалин мудофаа девори бн ўраб олинган, хом ғишт ва пахсадан тикланган деворда 20 га яқин буржлар бўлган. Деворнинг қалинлиги 6—10 м, бал. 6—7 м. Деворнинг ички томони бўйлаб бинолар қурилган. Бу биноларда мудофаачилар яшаган. Ташқи томондан девор остидан 3—4 м кенгликда ариқзовур ўтказилган. Шаҳар ирмоғининг шим. ғарбида арк қолдиқлари сақланган. Ундан сал қуйида жан. ғарбий қисмида яна бир бино қолдиқлари бор. Норин ва Қорадарё оралиғидаги Қолгандарёгача бўлган жойлар, яъни ҳоз. Янгиқишлоқ, Эйлатон, Бўз, Ботиробод, Майгир, Қўшкўприкда яшаган қад. Аҳоли учун савдосотиқ, маданият маркази ҳамда «нотинчлик пайтида панагоҳ» вазифасини бажарган.

Loading...