ТЎРТЛИК — тугал мазмун ифодасига эга бўлган шеърий шакллардан бири; 4 миерадан иборат банд. Қофияланиш тартиби: авав, авва, аавв. Тўртликни узайтириш (ававав) ёки унга бошқа бандни улаш (ававес) ва б. йўллар бн бир нечта Тўртликдан иборат шеър шакли вужудга келади. Бундай шеър тузилиши ўзбек халқ оғзаки ижодида, қад. ва ҳоз. ёзма адабиётда ҳам учрайди. Рубоийдан вазни, композициями, арузла ёзилганлиги ва фикрнинг қуйма ҳолда берилганлиги бн фарқ қилади (яна қ. Рубоий).