ТОШҲОВУЗ ВИЛОЯТИ

ТОШҲОВУЗ ВИЛОЯТИТуркманистон таркибидаги вилоят. 1970 й. 14дек. да қайта ташкил этилган (аввал 1939 й. 21 нояб. дан 1963 й. Юянв. гача мавжуд бўлган). Майд. 73,6 минг км2. Аҳолиси 1165 минг киши (2001), асосан, туркман ва ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 33%, қишлоқ аҳолиси — 67%. Аҳолисининг кўп кисми Амударё водийсида, т. й. атрофларида. Чўлда, аксари, чорвадорлар мавсумий ҳаёт кечиради. Тошҳовуз вилоятида 6 маъмурий туман, 2 шаҳар, 7 шаҳарча бор. Маркази — Тошҳовуз ш.

Тошҳовуз вилояти республиканинг шим. қисмида, Амударё қуйи оқимининг чап соҳилида, Қорақум чўлида жойлашган. Ер юзаси, текислик. Вилоятнинг шим. қисмини Амударёнинг қад. ўзанлари (Кўҳнадарё, БужунуДавдон), қад. дельтаси, Сариқамиш сойлиги (Сариқамиш кўли билан бирга) ва Устюрт платосининг жан. шарқий чеккаси эгаллаган. Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши кам қор ва нисбатан илиқ. Тошҳовузда июлнинг ўртача траси 27°, янв. ники —5,5°. Йиллик ёғин 100—150 мм (асосан, қишда ва баҳорда ёғади). Вегетация даври (Тошҳовуз атрофларида) 200 кун. Вилоят ҳудудининг кўпгина майдони қумликлар билан банд. Бўз тупроқ; қад. аллювиал текисликларда тақирлар, пастликларда шўрхоклар, Амударё қайирида ҳар хил ўтлоқ тупроқлар тарқалган. Қумликларда оқ саксовул, черкез, қуёнсуяк, бардидошлар, шувоқ, шўра, ҳар хил эфемерлар ўсади. Амударё қайирида ўтлоқ ўсимликлари, тўқай (туранғил, шумтол ва б.) бор.

Амударё ва кўл соҳилларида чий ва қамиш ўсади. Чўлда қарсоқ тулки, бўри, жайран, товушқон, судралувчилар (тошбақа, калтакесак, илон), қушлар учрайди. Амударёдан сазан, лаққабалиқ, судак овланади.

Тошҳовуз вилояти Туркманистоннинг асосий пахта етиштириш ва чорвачилик вилоятларидан биридир. Иқтисодиётида енгил ва озиқ-овқат саноати етакчи ўринда. Асосий саноат тармоқдари: пахта тозалаш, ёғмой, гўшт ва сут, металлсозлик (асосан, таъмирлаш корхоналари), қурилиш материаллари корхоналари. Йирик корхоналари Тошҳовузда жойлашган. Тахта, Илолли, Кўҳна Урганч ва б. туман марказларида пахта тозалаш здлари, Кўҳна Урганч сут зди ишлаб турибди. Вилоят электр энергияни Тахиатош иссиклик электр стяси (Ўзбекистон)дан олади.

Обикор ерларда деҳқончилик қилинади. Амударё сувлари экинзорларга йирик суғориш системалари: Тошсоқа, Қиличниёзбой, Жумабойсоқа, Қипчоқбўзсув шунингдек, эски Шовот ва Ғозовот магистрал каналларидан боради. Тахиатош гидроузели қурилиши муносабати билан ирригация каналларида сув мунтазам ока бошлади. Захоб ерларни қуритиш учун қурилган коллекторлар ёрдамида шўр сувлар (Амударёнинг қад. ўзани атрофларидан) Сариқамиш сойлигига ташланади. Экин майдонларига пахта, кўп йиллик ўтлар, ғалла (шоли, арпа, жўхори), кунжут, сабзавотполиз экинлари, картошка экилади. Боғдорчилик (ўрик, олма, шафтоли, беҳи, нок) ривожланган, токзорлар бор.

Чорвачилик гуштжун ва қоракул тери етиштиришга ихтисослашган. Воҳаларда қорамол ва йилқи, қўй (асосан, қоракўл қўйлар), эчки ва чўлларда туя боқилади. Обикор ерларда пиллачилик ривожланган. Тошҳовуз вилояти узунлиги 72 км, автомобиль йўллари 1000 км дан зиёд. Аэропорт бор. Тошҳовуз вилоятида мусиқали драма театри, Кўҳна Урганч тарихиймеъморий музей қўриқхонаси, умумий таълим мактаблари, ўрта махсус билим юртлари, клуб муассасалари, кутубхоналар мавжуд.

Loading...