ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИНСТИТУТИавиация ва космик соҳалар учун юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1995 й. да ТошТУ нинг самолётсозлик фти, Киев халқаро фуқаро авиация интининг Тошкент ш. даги филиали, Тошкент авиация техникуми ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ўқувмашғулот маркази негизида ташкил қилинди. Интда 5 фт: умумтехника, авиакоинот, фуқаро авиацияси, сиртқи ва малака ошириш фтлари бор. Унда 23 та кафедра, компьютер технологияларини ўқув жараёнига татбиқ қилиш ва масофавий таълим тизимини шакллантириш муаммолари билан шуғулланадиган «Ахборот таълим маркази» ва Ўзбекистон Республикаси авиация соҳасининг муаммолари устида и. т. лар олиб борадиган 4 та марказ: «Авиация илмий-техника маркази», «Маркетинг тадқиқотлари маркази», «Ўқувилмий ишлаб чиқариш. маркази» ва «Тил маркази» мавжуд. Уларнинг фаолияти Ўзбекистон ва жахрн бозорини чуқур маркетинг тахлили асосида ўрганиш, технологик жараёнларни янги замонавий тадқиқотлар асосида автоматлаштириш, корхоналар мугахассисларининг малакаларини ошириш куреларини ташкил қилиш, консалтинг хизматларини ташкил қилиш, интда ўқув ва и. т. фаолиятини такомиллаштириш борасида янги ўқув, услубий ва илмий ишларни ривожлантиришдан иборат.

Инт қошида авиалицей фаолият кўрсатмоқда. Инт 3 та биносининг хар бир фтида кутубхоналар мавжуд (300 мингдан ортиқ асар). Инт 9 йўналиш бўйича бакалаврлар, 9 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди; 2003/04 ўқув йили интда, 1,8 минг талаба ўқиди, 175 ўқитувчи, шу жумладан, 21 фан дри ва проф. ишлади. Инт хорижий мамлакатлар — АҚШ, Германия, Франция, Жан. Корея, Украина, Россия, Япония билан илмфан, таълим ва б. соҳаларда ҳамкорлик қилади. Интда енгил русумли учиш аппаратларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш. га жорий қилишга дойр ишлари олиб борилади. Инт педагоголимлари «Ўзбекистон авиация индустрияси ни 2010 йилгача ривожлантириш стратегияси» миллий дастурини ишлаб чиқишди. Интда 200 та талабага мўлжалланган талабалар уйи фаолият кўрсатади. Инт фаолияти О. У. Салимое, X. Г. Саримсоқов, Г. И. Якубин, К. Б. Усмонов, Ш. Ф. Ғанихонов, М. А. Икромов ва б. олимлар номи билан боғлиқ. Интда 2004 й. гача 3000 дан ортиқ мутахассис тайёрланди.

Loading...