ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИинформатика ва ахборот технологияси, почта хизмати, радиоэшиттириш ва телевидение, телекоммуникациялар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Тошкент электротехника алоқа инти номи билан 1955 й. да ташкил қилинган. 2003 й. дан ҳоз. номи билан аталади. Унтда 8 фт: телекоммуникация тармоқдари ва коммуникация тизимлари, радиоалока, радиоэшиттириш ва телевидение, ахборот технологиялари, фундаментал фанлар фти, иқтисод, сиртқи, малака ошириш ва махсус фтлар бор. Унтда 5 йўналиш бўйича бакалаврлар ва магистрлар тайёрланади. Унтда 28 кафедра, 40 олий ўқув лаб., 20 и. т. лаб., кутубхона (80 мингдан зиёд асар) фаолият кўрсатади. Унт қошида и. т. сектори, интернатлицейи, академик лицей ва касбҳунар коллежи мавжуд. 2002/03 ўқув йили унтда 3,5 мингга яқин талаба ўқиди. Унт Германия, Англия, Бельгия, Хитой, Ҳиндистон, Корея, Россия, Украина каби давлатлар билан илмий ҳамкорлик қилади. Унт фаолияти Ж. А. Абдумаев, Т. Д. Ражабов, М. С. Юнусов, Т. С. Йўлдошбоев, Ф. Б. Абуталиев, С. С. Колесов, М. Н. Орипов, В. М. Сон, Ю. С. Саъдуллаев, В. В. Яковлев, X. К. Орипов, С. С. Қосимов ва б. олимлар номи билан боғлиқ. Унт ташкил қилингандан бери 30 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассис тайёрланди.

Loading...