ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ — олий маълумотли фармацевтлар, саноат фармацияси учун мухандис технологлар, фармацевтпедагоглар, доривор ўсимликларни парваришлаш технологияси агрономларини тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1937 й. да ташкил этилган. Интда дастлаб 1 фт ва 10 кафедра бўлган. Хоз. 5 йўналиш: фармация, фармацевт педагог, саноат фармацияси, биотехнология, агрономия; 3 фт: фармация, саноат фармацияси, провизорлар малакасини ошириш; 22 кафедра, марказий и. т. лаб., кутубхона (450 минг асар), шунингдек, Ахборот технологиялари ва масофадан ўқитиш маркази ва ҳ. к. бор (2004). 2003/04 ўқув йилида интда 1220 талаба ўқиди, 500 дан зиёд мутахассислар малакасини оширди. Интда 190 проф. ўқитувчи, жумладан, 30 фан дри ва проф., 100 дан зиёд фан номзоди ва доцент фаолият кўрсатди. Тошкент фармацевтика институти даги илмий тадқиқотлар, асосан, маҳаллий табиий ўсимлик ва минерал хом ашёлардан дори олиш, самарали технологиялар яратиш, замонавий стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, фармация ишини ташкил этиш, доридармонлар маркетингини ўрганиш муаммосини аниклашга қаратилган. Инт таркибидаги дори воситаларини стандартлаш илмий марказида дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш, фармакотоксикологик изланиш лаб., шунингдек, тиббий маҳсулотларни сертификациялаш органи, замонавий тахлил усуллари бўйича ўқув тренинг маркази, «Ахборотпатент ва илмий услубий бўлим» мавжуд. Интда «Коамид», «Ферамид», «Кобальт30», «Купир», «Навбахтит», «Тозаланган мумиё» ва б. дорилар ихтиро қилиниб, амалиётга татбиқ этилган. Инт фаолияти М. А. Азизов, Ё. X. Тўрақулов, X. X. Холматов, А. И. Генгринович, Л. Т. Икромов, М. Н. Махсумов, Э. Р. Тошмуҳамедов, С. И. Аминов, А. Н. Юнусхўжаев ва б. олимлар номи билан боғлиқ. Интда илмий тўпламлар, услубий қўлланмалар ва «Фармацевтика» журнали чоп этилади.

Loading...