ТОШКЕНТ ТОНГИ

ТОШКЕНТ ТОНГИ — эрта ўртапишар помидор нави, Ўзбекистон сабзавот, полиз ва картошкачилик и. т. интида Дас ва Темнокрасний навларини чатиштириш йўли билан яратилган (Е. Е. Ермолова, 1996). Тошкент тонгининг етилиш муддати — уруғи униб чиққандан то биринчи теримгача 112 — 115 кун. Тупи паст бўйли —50 см, баргланиши ўртача, баргининг юзаси бир оз бурмали, орка томони тукли. Меваси юмалоқ, юзаси силлиқ, қизил, вазни 115—125 г, эти ширин, сувли. Таркибида 5,3% қуруқ модда, 3,0% қанд, С 27 мг %. С. витамини бор. Ҳосилдорлиги 450—500 ц/га. 2000 й. дан Самарканд ва Сурхондарё вилоятларида етиштириш учун рнлаштирилган.

Loading...