ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ

ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИфильм ва иштирокчилар сони жиҳатидан энг йирик кинофестиваллардан. Фильмлар расмий ва информацион дастур асоси» да намойиш этилади. 1968 й. дан «Тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва халқлар озодлиги учун» шиори остида ўтказилади. Дастлаб конкурссиз, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг кино соҳасидаги ютуқларини намойиш қилиниши билан бошқа кинофестиваллардан фарқ қилган. Фестиваль доираси киноси ривожланган Япония, Ҳиндистон, Туркия каби давлатлар билан бир каторда миллий киноси энди шаклланаётган давлатларга ҳам мўлжалланган. Сенегаллик реж. Сембен Усмон, марокашлик Сухайл Бен Баркаларнинг фильмларининг кўриги илк бор Т. х. к. да намойиш этилди. Фестиваль давомида матбуот конференциялари, ижодий баҳслар ўтказилади. Кундалик матбуот бюллетенлари ва «Кинофестиваль йўлдоши» газ. журналилари фестивалнинг кундалик фаолиятини ёритиб боради. Кинофестиваль 1988 й. (10фестивалдан бошлаб)дан конкурсли бўлди ва 5 хил мукофот таъсис этилди: энг яхши фильм учун бош соврин «Олтин семурғ»; энг яхши режиссёрлик иши учун «Кумуш семурғ»; энг яхши аёл роли учун «Олтин лола»; энг яхши эркак роли учун «Олтин арча»; миллий анъаналар сақланган фильмлар учун «Хўжа Насриддин» совринлари. Биринчи бош совринга «Ҳеч қаерга саёҳат» номли ҳинд фильми сазовор бўлди. Мустақил бўлган Тошкент халқаро кинофестивали «халқаро» мақомига эга бўлиб, барча хоҳловчи давлатлар қатнашиши fcмумкин. 1992 й. 11 Тошкент халқаро кинофестивали «Ассалому алайкум» шиори остида ўтказилди. Бош соврин австралия реж. и Марк Ноферин фильми («Спотвуд») га берилди. 12 Тошкент халқаро кинофестивали 1997 й. Чингиз Айтматов раислигида ўтказилиб, бош соврин «Алвидо, азизим» (Жан. Корея) фильмига берилди.