ТОШКЎМИР

ТОШКЎМИР — юксак ўсимликлар органик қолдиқларининг парчаланиши ва атрофини ўраб турган Ер пўсти жинсларининг босими ҳамда нисбатан юқори трада ҳосил бўладиган қаттиқ ёқилғи. Қазилма кўмир турларидан бири. Қўнғир кўмирга нисбатан таркибида углероди кўп; зич, тим қора, баъзан қўнғир қора, ёғсимон ялтирайди, ярим ялтироқ ёки хира бўлади. Кўмирга айланиш даражасига кўра, Тошкўмир қўнғир кўмир билан антрацит (кўмирнинг энг тоза хили) оралиғида туради. Одатда, қўлга юқмайдиган йирик ёки майда донали бўлади. Таркибида 75—97% ва ундан кўпроқ углерод; 0,5—4% олтингугурт; 1,5% гача азот, 42 дан.7—12% гача учувчан моддалар бўлади. Тошкўмирнинг намлиги 4 дан 14% гача ўзгариб туради; кули, одатда, 2—4% дан 45% гача. Энг юқори ёниш иссиқлиги 5700 ккалҒ кг. Т. Ер қобиғи юқори қисмининг ўсимлик қолдиклари парчаланишидан ҳосил бўлади. Ёнувчи массасида углерод микдори кўпайиб, кислород, водород, учувчан моддалар камайиб боради; шу билан бирга унинг ёниш иссиклиги ва б. хоссалари хам ўзгаради. Тошкўмир силур ва девон давридан бошлаб барча геологик системаларда пайдо бўлган. Тошкўмир, пермь ва юра системалари қатламларида айниқса кўп. У турли қалинлиқдаги (0,1 м дан бошлаб бир неча ўн м қалинликда) қатлам ҳолида бўлади. Кўмир ер сиртидан бошлаб то 2000—2500 м ва ундан ҳам чуқурда ётади. Тошкўмир турли соҳаларда: рўзғорда, энергия ёқилғиси ҳамда металлургия ва кимё саноати хом ашёси сифатида ишлатилади. Ўзбекистонда Тошкўмир Шарғун ва Бойсун кумир конларида мавжуд.

Loading...