ТОШЛОҚ ТУНГУСКА

ТОШЛОҚ ТУНГУСКА (Юқори қисмида — Катанга) , Подкаменная Тунгуска, Чулакан, Ўрта Тунгуска — РФ, Красноярск ўлкаси ва Иркутск вилоятидаги дарё. Енисейнинг ўнг ирмоғи. Уз. 1865 км, ҳавзасининг майд. 240 минг км2. Ангара тоғ кряжидан бошланади. Юқори оқимида водийси кенг, қуйи оқимида тор, ўзанида бир қанча саёзлик ва остоналар учрайди. Кор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Окт. охирида музлаб, май ойи ўрталарида муздан бўшайди. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 1750 м3/ сек. Асосий ирмоклари: ўнгда — Тэтэрэ, Чуня; чапда — Камо, Вельмо, 1146 км масофада кема қатнайди. Тошлоқ тунгуска бўйида Ванавара, Байкит, Подкаменная Тунгуска аҳоли пунктлари жойлашган.

Loading...