ТОШЛОҚ

ТОШЛОҚФарғона вилояти Тошлоқ туманицаги шаҳарча (1974 й. дан), туман маркази. 1974 й. 10 дек. да Тошлоқ қишлоғи ўрнида ташкил этилган. Аҳолиси 14,2 минг киши (2001). Яқин т. й. станцияси — Охунбобоев (5 км). Фарғона ш. дан 16 км. Тошлоқда туман ҳокимияти биноси, маъмурий, давлат ташкилотлари, пахта тозалаш зди, Марғилон «Атлас» фирмаси филиали, нон кти, тикувчилик фкаси, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 3 умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, марказий кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона, поликлиника, дорихона ва б. тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Тошлоқ — Фарғона йўналиши бўйича автобуслар қатнайди.

Loading...