ТОШЛОҚИ

ТОШЛОҚИ 862 — ўртапишар қовун нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик и. т. интида маҳаллий навдан якка танлаш усули билан (М. Н. Кулакова, 1956) яратилган. Ниҳоли униб чиққандан кейин меваси 85—90 кунда пишади. Мева шакли цилиндрсимон, вазни 1,6 — 3,0 кг, юзаси силлиқ, туси оч яшил. Пўсти ўртача қалинликда, этининг ранги оч яшил, қалинлиги 3,5—5,0 см, майин, серсув, ширин, янгилигида истеъмол қилинади. Уруғхонаси ўртача катталикда, уруғлари йирик, уруғхонанинг ярмини эгаллайди. Қуруқ модда миқдори 14,2%, қанд 11,8%. Ҳосилдорлиги 200—220 . ц/га, Эти юмшоқ бўлгани учун узоқ сақлаб бўлмайди. Ўзбекистоннинг (Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистондан ташқари) барча вилоятлари учун рнлаштирилган.

Loading...