ТОШМАЛИ ТЕРЛАМА (tuphus exanthematicus) , тепкили терлама, эпидемик тиф — риккетсиозлар гуруҳига мансуб ўткир инфекцион касаллик, бунда бемор иситмалайди, юрак, қон томирлар, марказий нерв системаси зарарланади, тошма тошади. Провачек риккетсияси қўзғатади, бит орқали юқади. Тошмали терламанинг кечишида 4 давр фаркланади; яширин даври (ўртача 2 ҳафта), бошланғич, авж олиш ва соғайиш даврлари. Дастлаб беморнинг эти увишиб, иситмалайди (39— 40° гача), боши ва мускуллари қақшаб оғрийди, юзи кепчийди, кўзлари қизариб туради, уйқуси бузилади, алаҳлайди. Касалликнинг 3 — 4 кунида кўз конъюнктивасининг бурмасида ва юмшоқ танглайда доғсимон тошмалар пайдо бўлади. Интоксикация кучлилигидан юрак, нафас йўли ва нерв системаси зарарланади. Касалликнинг к5унидан бошлаб бемор баданига ва билакларига қизғишпушти тошмалар тошади. Касалликнинг 12 — 15кунидан беморнинг ахволи яхшилана бошлайди. Баъзан Тошмали терлама қайталайди. Сўнгги йилларда бу касаллик Ўзбекистонда деярли учрамайди.
Тошмали терламанинг олдини олиш учун битга қарши кураш чоралари кўрилади, дезинфекция ўтказилади ва ҳ. к.
Ад.: Аҳмедова М. Д., Абдуқодиров Ш. Ш., Шоваҳобов Ш. Ш., Юқумли касалликлар ва беморлар парвариши, Тошмали терлама, 2002.