ТОШПЎЛАТОВ Юнус Тошпўлатович

ТОШПЎЛАТОВ Юнус Тошпўлатович (1932.15.8, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), кимё фанлари дри (1971), проф. (1980). Ўрта Осиё унтини тугатган (1953). Ўзбекистон ФА Усимликлар кимёси интида илмий ходим (1956-59), Ўзбекистон ФА Полимерлар кимёси ва физикаси интида оптикааналитика лаб. мудири (1959 — 65), етакчи илмий ходим (1993—97), Кимё саноати вазирлиги қошидаги Пахта целлюлозаси ва технологияси и. т. институти директори ўринбосари (196574), директори (198392). Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат инти умумий ва анорганик кимё кафедраси мудири (1974—83), Низомий номидаги Тошкент педагогика унти кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири (1998 й. дан). Илмий ишлари пахта целлюлозаси ва унинг модификацияланган хилларини рентгенографик ва ИКспектрлар ёрдамида текшириш, улар тузилишини тадқиқ қилиш, маҳаллий хом ашёлардан пишиқ материаллар олишга оид. Тошпўлатов пахта линтидан целлюлозани ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқди ва амалиётга татбиқ этди. Унинг раҳбарлигида ацетилцеллюлоза тасмаларини мойловчилар ва ип йигиришда ишлатиладиган эритмалар учун зарур қурилмалар тайёрланди ҳамда кимёвий толалар ишлаб чиқариш. корхоналарида қўлланди.

Ас: Глинит — портландцемент, Тошпўлатов, 1958; Изометрический метод исследования полимернўх материалов (в соавторстве), Т., 1989; Процессў и аппаратў комплексной переработки вторичного сўрья сельхоз продуктов (в соавторстве), Т., 1990.

Ад.: Ю. Т. Тошпўлатов (биобиблиография), Т., 2002.

Loading...