ТОШҚИШЛОҚМАШ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ТОШҚИШЛОҚМАШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ, «Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» акциядорлик жамияти — йирик саноат корхоналаридан бири. «Ўзқишлоқхўжаликмаш холдинг» компанияси таркибига киради. Пахта териш машиналари, эҳтиёт қисмлар, емхашак йиғиштириш техникаси, картошка кавлагич, тупроқ фрезалари, дискали бороналар, гидроцилиндрлар, халқ истеъмоли буюмлари ишлаб чиқаради. 1927 й. да Бош пахта комитети (Главхлопком)нинг Марказий механика таъмир устахонаси негизида ташкил этилган. «Сельмаш» здининг 1навбати 1931 й. 1майда ишга туширилган. 1931—41 й. ларда зд ғўза қатор ораларини юмшатадиган ва пахтага дастлабки ишлов берадиган машиналар ишлаб чиқарган. Уруш йилларида зд армия учун қуроласлаҳалар етказиб берди. 1937 дан пневматик пахта териш машинаси, 1949 дан бир қаторли СХМ48 маркали механик пахта териш машиналари ишлаб чиқарди; 1959 дан бирмунча такомиллашган икки қаторли ХВС1,2 машиналарини ишлаб чиқариш. га ўтди ва пахта териш машиналари ишлаб чиқариш. га тўла ихтисослашди. Машиналарнинг 11 асосий маркаси ва модернизацияланган 5 тури (бир, икки, тўрт қаторли вертикал шпинделли ва горизонтал шпинделли, қатор оралари 60 ва 90 см ли; ингичка толали пахтани теришга мўлжалланган; пневматик подборшчик ва кичик габаритли тозалагич билан жиҳозланган пахта териш машиналари) ишлаб чиқарилди. 1994 да зд акциядорлик жамиятига айлантирилди. Корхонада 1997 й. да АҚШнинг «Кейс корпорейшн» фирмаси билан ҳамкорликда «Ўзкейсмаш» ЎзбекистонАҚШ қўшма корхонасида «Кейс2022» горизонтал шпинделли пахта териш машинаси, «Кейс» терим аппарати билан жиҳозланган ХМГ04 горизонтал шпинделли пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2000 й. да 337 дона пахта териш машиналари тайёрланди.

Loading...