ТЎСИН

ТЎСИНбино ва иншоотларнинг томи, ораёпмалари, полига ишлатиладиган ва таянчларга таянадиган конструктив элемента. Жойига қараб темирбетон, металл ва ёғоч Т. лар ишлатилади. Кўндаланг кесими шаклига кўра, тўғри тўртбурчак, тавр ёки қўштавр, трапеция ва доиравий бўлиши мумкин. Таянчларнинг сони ва Тўсин учларининг бириктирилиши усулига кўра, Тўсинлар бир қулочли (пролётли), кўп қулочли, консолли, учлари маҳкамланган, қирқма, яхлит, осма ва б. турларга бўлинади. Вазнини енгиллаштириш мақсадида ичи ковак Тўсинлар ҳам ишлатилади. Илгари Ўзбекистонда бинолар учун асосан ёғоч тўсинлар (болорлар) ишлатилар эди. Хоналарнинг каттакичиклиги солинадиган Тўсинлар сонига қараб белгиланар эди (мас., беш, етти, тўққиз, ўн бир Тўсин ли ва б.). Т. устига тоқи (васса) лар зич қилиб ёнмаён ётқизиларди. Тоқи сийрак бўлганда устидан бўйра ташланарди. Кўпинча, Тўсин сифатида дарахтнинг шакли сақланган хрлда ишлатилган, кейинчалик тўртбурчак қилиб йўнилган, ўйиб, бўяб нақш ишланган. Якка тартибда уйжой қурилишида бу анъана ҳамон сақланиб қолмоқда. Аммо замонавий йирик биноларда ёғоч тўсинлар ўрнини йиғма металл ёки темирбетон плиталар эгаллади.

Бинокорликда йиғма темирбетон Тўсинлар кенг тарқалган. Тўсин эгилганда марказий (нейтрал) ўқдан пастки толалари чўзилишга, юқори толалари эса сиқилишга ишлайди. Бетон чўзилишга заиф, сиқилишга яхши ишлайдиган материал. Бетоннинг чўзилишга мустаҳкамлигини ошириш мақсадида Тўсиннинг чўзилиш зонасига пўлат арматура жойланади. Тўсин ёки плитанинг ўрта қисмида кучланиш кам бўлганлиги сабабли, ўрта қисмлари ковакли, бўшлиқли қилиб ишланади. Том ва ораёпма учун ишлатиладиган плиталарнинг аксарияти кўп бўшлиқли бўлади.

Loading...