ТОВАР БИРЖАСИ

ТОВАР БИРЖАСИ — марказлаштирилган товарлар бозори. Товар биржаси лари дастлаб 19-а. да пайдо бўлган, ҳозир эса улар ихтисослаштирилган биржалар сифатида кенг тарқалган. Ҳоз. замон товар биржаларида, асосан, стандартлаштирилган товарлар, кўпроқ уларнинг намуналари ёки стандартлар асосида уни етказиб бериш тўғрисидаги битимлар сотилади. Энг йирик товар биржалари НьюЙорк, Бомбай ва Ливерпул (пахта), Чикаго ва НьюЙорк (дон), Лондон (металл)да жойлашган. Ўзбекистонда 1991 й. дан «Узбекистан» республика универсал агросаноат биржаси «Улгуржибиржасавдо», 1994 й. дан «Тошкент» Республика товархом ашё биржаси, ва б. биржалар фаолият кўрсатади (яна қ. Биржа).