ТОВКАТТЕПА

ТОВКАТТЕПАТошкент ш. даги археологик ёдгорлик (1—8 ва 11 — 15-а. лар). Атрофи мудофаа деворлари билан ўралмаган, марказида қўрғон бўлган манзилгоҳ. 1949 й. А. А. Потапов томонидан қайд этилган ва ўша йили И. Баишев, В. Массой, 1957 й. В. Белоусов, Ю. Буряков текширган. 1970 й. да Г. Зильпер ва 1978—79 й. ларда Тошкент археология экспедицияси (Ш. Пидаев, О. Папахристу) қазиш ишларини олиб борган. Товкаттепа қалъа ва шаҳристондан иборат. Майд. 6,5 га. Ёдгорлик Крвунчи маданиятига мансуб. Дастлаб марказидаги қалъа вужудга келган, унинг бал. тахм. 9 м., майд. 60×30 м. бўлган. Кейинчалик кичик тепалик устида хом ғишт ва пахсадан қурилган мураккаб мажмуа кўринишидаги қўрғон шаклланган. 8-а. 1чорагида араблар истилоси вақтида бузилган ва ёндириб юборилган. 11-а. да унинг харобалари устида янги қишлоқ вужудга келган ва 15-а. гача мавжуд бўлган. Қазиш вактида хум, кўза, коса, товоқ, юпқа тилла тугма ва б. ашёлар топилган.

Loading...