ТОВОҚСОЙ — ГЭС Чирчиқ Бўзсув ГЭСлари каскадидаги стя. «Ўзбекэнергия» давлатакциядорлик компанияси таркибига киради. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ЧирчиқБўзсув суғориш энергетика трактининг бош қисмида, Товоқсой қишлоғи яқинида жойлашган. ГЭС қурилиши 1934 й. да бошланган ва унинг 2 гидроагрегатдан иборат биринчи навбати 1941 й. 1 июлда ишга туширилган. 3агрегат 1952 й. да, 4си 1957 й. да фойдаланишга топширилган. Гидроагрегатларнинг умумий қуввати 72 МВт. Чирчиқ ш. ва Бўстонлиқ туманидаги саноат корхоналари ва аҳолини электр энергия билан таъминлайди. Қувватлар 110, 55 кВда узатилади. Ст-яда ишлаб чиқариш. жараёнлари автоматлаштирилган. 2003 й. да 452,3 млн. кВт. соат электр энергияси ишлаб чикарилди.