ТОВОҚСОЙ

ТОВОҚСОЙ — шакли товоққа ўхшаш ботиқ жой, ер юзасида ҳамма томондан баландликлар билан ўралган ёки даре оқиб ўтса, у келадиган ва чикиб кетадиган жойда ташқари билан йўлак (водий, дара) орқали туташган бўлади. Шакли ва вужудга келишига кўра, тектоник, музлик, эрозион бўлиши мумкин. Рельефи ана шундай бўлган жойларда географик ном сифатида ҳам учрайди (мас., Тошкент вилоятидаги Товоқсой қишлоғи).

Loading...