ТОВУҚСИМОНЛАР

ТОВУҚСИМОНЛАР (Galliformes) қушлар турку ми. Икки катта оила (кракслар ва қирғовуллар), беш оила (кракслар, хастовуклар, қирғовуллар, куркалар, қурлар)га мансуб 250 тури мавжуд. Т. Антарктидадан бошқа ҳамма жойда тарқалган. Танаси 12 см дан (бедана) — 235 см гача (аргуслар), оғирлиги 80—120 г дан (ведана) — 16 кг гача (карқурлар). Тумшуғи қисқа, мустаҳкам. Оёклари бақувват. Қанотлари катта, лекин ёмон учади. Пати қалин, пари сийрак. Товуқсимонларнинг нари модасига нисбатан йирик ва рангдор. Баъзи турларининг юз қисми патсиз, этли ўсмалари бўлади. Кўпчилик турлари ўтроқ яшайди ёки кўчиб юради. Айрим турлари (мас., бедана) қишда учиб кетади. Кўпчилик турлари полигам (қ. Полигамия). Содда уясини, асосан, ерга ясайди. Одатда, йилда бир марта 2—25 та тухум қўяди; 12—30 кун босади. Хастовуклар тухумини қум ёки чириётган баргларга кўмиб қўяди. Асосан, ўсимликлар уруғи, куртаги, меваси ва барги билан озикланади. Ҳашаротлар, чувалчанглар ва б. майда ҳайвонларни ҳам ейди. Товуқсимонлар овчилик ва наслчилик ишларида катта аҳамиятга эга. Тутқунликда яхши кўпаяди. Ноёб ва камайиб бораётган турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи ва бир қанча мамлакатлар Қизил китобига, Зарафшон қирғовули Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

Loading...