ТОВУШҚАТОР — муайян мусиқа тизимидаги барча товушларннж тартиблашган мажмуаси (мас., лад товушларининг изчил тузилмаси, гамма). Турли мусиқа услубларида Товушқатор аҳамияти ҳар хил бўлади. Mac, додекафония услубидаги асарларда Товушқатордан кўра интерваллар изчиллигининг моҳияти баланддир. Оғзаки анъанадаги мусика, жумладан, ўзбек халқ ва мумтоз мусиқа ижодида Товушқатор ларнинг бир нечта тарихий — услубий кўринишлари ажратилади. Мас., мавсум маросим кўшиқларита хос тор (квартаквинта) ҳажмдаги Товушқаторлар, халқ лирик ва рақс қўшиқкуйларда асосий ўрин тутган октава диапазонидаги Товушқаторлар, маком Товушқатор лари ва б. Баъзи (йиғи, алла, қиссахонлик каби, композиторлик ижодида эса — сонористика, электрон мусика ва б. йўналишидаги) мусиқа шаклларида муайян Товушқатор тизими ўрнига товушларнинг эркин муносабатлари асосий ўрин тутади.
Ад.: Вахромеев В., Музиканинг элементлар назарияси, 2нашри (махсус муҳаррир Т. Ғафурбеков), Т., 1980.