ТОВУСЛАР

ТОВУСЛАР (Pavo) — товуқсимонлар туркуми, қирғовуллар оиласига мансуб қушлар уруғи. 2 тури бор. Оддий Товуслар танасининг уз. 100—125 см, думи 1,5 см гача. Оғирлиги 4—4,2 кг. Боши, бўйни ва кўкрагининг бир қисми яшил, орқаси кўк, танасининг ости қора. Ҳиндистон ва Шри Ланкада тарқалган. Ўрмоннинг бутазорли қисмини хуш кўради. Уясини ерда чукурча шаклида ясайди. 4—7 та тухум қўйиб, урғочиси 30 кун босади. Яшил канотли Товуслар Ҳиндихитой ва Индонезияда тарқалган. Бутазорлар, даре қирғоқлари ва б. ерларда яшайди. Товуслар ўсимлик, ҳашарот ва майда умуртқалилар билан озиқланади. Гўшти мазали. Оддий Товуслар тутқунликдаяхши кўпаяди. Товуслар товуқсимонларнинг йирик, чиройли ва жозибадор вакилларидан; ҳайвонот боғларида боқилади.

Loading...