ТОХАРИСТОН, Тўхористон ҳоз. Жан. Ўзбекистон, Жан. Тожикистон, Шим. Афғонистонни ўз ичига олган тарихий вилоят. Шим. да Ҳисор тоғлари, Жан. да Ҳиндукуш, Ғарбда Мурғоб ва Ҳерируд дарёлари, Шарқда Помир билан чегараланган. «Тохаристон» номи мил. ав. 2-а. да ЮнонБақтрия подшолигини тугатган кўчманчи қабилалардан бири — тохарлар номидан олинган. Форс ва араб тарихчи, географлари (9—13-а. лар) «Тохаристон» атамасини 5-а. дан 13-а. гача қўллаган. Тохаристон мил. 1—4-а. ларда Кушон подшолиги таркибига кириб, унинг ўзагини ташкил қилган. Кушон подшолиги парчалангач, Тохаристон алоҳида мулкларга бўлиниб кетган. 7-а. бошида Сюань Цзаннинг сўзларига кўра, Тохаристон 27 та алоҳида мулк: Балх (Бақтриянинг собиқ пойтахти), Қундуз (Шим. Афғонистонда), Термиз, Чағониён, Хуттал ва б. дан иборат бўлган. 5 —6 а. ларда Тохаристон мулклари эфталийларта, 7-а. да Турк хоқонлигига тобе булган. 618 й. турк хоқони Тун ябғу (618 — 630) Тохаристонни тўнғич ўғли Тардушодга топширган. У ябғу унвони билан Тохаристонда ҳукмронлик қилган туркий сулола асосчиси бўлган. 8-а. нинг 1ярмида Тохаристонни араблар забт этган. Кейинчалик у Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғурийлар давлати таркибига кирган. 13-а. бошида Тохаристон мўғуллар истилоси натижасида вайрон қилинган. Ўзбек ва тожик археологлари, Франция, Италия, Япония ва б. мамлакатларнинг олимлари олиб борган тадқиқотлар Т. Ўрта Шарқнинг йирик иқтисодий ва маданий маркази бўлганлигини кўрсатди. Т. Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятлари, Ҳиндистон, Яқин ва Узоқ Шарқ билан савдомаданий алоқалар ўрнатган. Кушонлар ва илк ўрта асрларда Т. Марказий Осиёда буддавийлик, шунингдек, монийликнинг ривожланиши ва тарқалишида муҳим роль ўйнаган. 9—13-а. ларда Тохаристон ислом маданияти ва илмининг марказларидан бири бўлган.
Ад.: Бартол ьд В. В., Тохаристан, Сочинения, т. З, М., 1965; Камал идди нов Ш . С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязўчнўм источникам IX — начало ХШ вв., Т., 1996.
Ғайбулла Бобоёров.