ТОЙ — отнинг 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган боласи. Тойлик даври қулунпик ва ғўнонлик даврлари ўртасига тўғри келади. Тойлар сутдан ажратилганидан кейин онасидан ҳамда эркаги урғочисидан ажратилган ҳолда боқилади. Той ларда жинсий уйғониш 1,5 ёшдан бошланади, 2,5 ёшида сараланади ва йилқи уюрларини янгилаш ва тўлдиришга жалб этилади.