ТРАБЗОН

ТРАБЗОН, Трапезунд — Туркиянинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар. Қора денгиз бўйидаги порт. Трабзон элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 215 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат, кемасозлик, қурилиш матераллари, тамаки саноати корхоналари бор. Ҳунармандчиликда зиғир ва жундан турли буюмлар тайёрланади. Унт, аэропорт мавжуд.

Трабзон мил. ав. 8-а. ўрталарида барпо қилинган. Муҳим порт ва савдо маркази бўлган. Мил. ав. 2-а. да римликлар босиб олган. 1204—1461 й. ларда Трапезунд салтанатининг пойтахти. 1461 й. дан турклар қўл остига ўтган. Меъморий ёдгорликлардан жоме масжидлари, черковлар, қалъа (13-а.) ва б. сақланган.