ТРАГЕДИЯ

ТРАГЕДИЯ (юн. tragos — эчки, ode — қўшиқ; tragodia — эчки қўшиғи) — драматик тур жанрларидан бири. Трагедия қаҳрамонлар ўртасидаги кучли зиддиятлар асосига қурилади; ундаги қаҳрамонлар тақдири фожиа билан якун топади. Трагедияда воқелик анча жиддий, ички қарамақаршиликлар ўткир тарзда тасвирланади; конфликт шиддатли ва кескин туе олади. Трагедия бадиий ғояни ифодаловчи қаҳрамонлар характерининг ёрқинлиги, ички ҳаракатнинг юксаклиги ҳамда персонажлараро конфликтнинг кучлилиги билан ўзига хослик касб этади. Трагедия нин г жанр хусусиятлари трагик конфликт, трагик ҳолат ва трагик қаҳрамон тушунчалари билан белгиланади. Трагедия жаҳон адабиёти тарихида мавжуд барча ижодий методларда жанр сифатида ўз моҳиятини сакдаб қолди; айни чоғда янгиданянги имкониятлари юзага чикди. Гарчанд Трагедияда кахрамонларнинг такдири фожиа билан якун топса ҳам, ушбу моҳиятида Трагедия оптимистик пафос, адолат ва ҳақиқатнинг қарор топиши, кжсак инсоний туйғуларнинг маромига етказиб тараннум этилиши билан ажралиб туради.

Трагедиянинг пайдо бўлиши антик давр маросимларига бориб тақалади. Юнонлар «маъбуд» Дионис шарафига эчки сўйиб, байрам томошалари ўтказганлар. «Трагедия» сўзидаги «эчки қўшиғи» деган луғавий маъно ўша маросимларга дахлдор. Мил. ав. 5-а. га келиб, юнон Трагедияси камолат босқичига кўтарилди: Эсхил («Занжирбанд Прометей»), СофоклШоҳ Эдип»), Еврипид («Электра») каби антик давр адабиёти намояндалари Трагедия ривожига улкан ҳисса қўшдилар.

Ғарбда Т. Уйғониш ва ундан кейинги асрларда ҳам ривож топди. Хусусан, Лопе де Вега, Кальдерой (Испания), В. Шекспир (Англия), Л. Корпел, Ж. Расин, Вольтер (Франция), Ф. Шиллер, И. В. Гёте (Германия), А. С. Пушкин (Россия) каби ижодкорлар ижодида Трагедия жанрлари ўзининг юксак имкониятларини намоён қилди. Ўзбек адабиётида эса Трагедиянинг гўзал намуналари А. Фитрат («Адулфайзхон»), М. Шайхзода («Жалолиддин Мангуберди», «Мирзо Улуғбек») лар томонидан яратилди.