ТРАКТОР

ТРАКТОР (инг. tractor, лот. traho — тортаман, ташийман) — двигатель ёрдамида харакатланувчи ғилдиракли ёки гусеницали (занжирли) ўзиюрар машина. Т. қурилиш, қишлоқ хўжалиги. ишлари ва б. ишларни бажариш, тиркама, ўрнатма ва ярим ўрнатма жиҳозларни тортиш ва ҳаракатлантириш, муқим (стационар) машиналарни ишга тушириш учун мўлжалланган.

Буғ машинаси ўрнатилган биринчи гилдиракли Трактор 1830 й. да Англия ва Францияда пайдо бўлган, транспорт ва ҳарбий ишда ишлатилган. 1890 й. да АҚШ да қишлоқ хўжалиги. ишларида қўлланилган. Гусеницали Тракторни Россияда Д. А. Загряжский (1837) ва А. П. КостиковАлмазовлар (1889) ихтиро қилишган. 1988 й. да рус механиги Ф. А. Блинов буғ машинаси ўрнатилган гусеницали Трактор ясаб синовдан ўтказган. 1895 й. да рус ихтирочиси Я. В. Мамин ички ёнув двигатели ўрнатилган ўзиюрар гилдиракли арава ихтиро қилган. АҚШдаги «ХартПарр» (HartParr) фирмаси 1901 й. дан бошлаб ички ёнув двигатели ўрнатилган ғилдиракли Трактор ишлаб чикара бошлади. 1912 й. дан АҚШда, кейинчалик Германия ва б. мамлакатларда гусеницапи Трактор ишлаб чиқарила бошланди. Ўзбекистонда 1967 й. Тошкент трактор здида пахтага модификация қилинган ғилдиракли Тракторлар ишлаб чикарила бошлади.

Юриш қисмининг типига қараб, қишлоқ хўжалиги. ва саноатда ишлатиладитан Тракторлар фарқланади. Тракторни яратиш ва ишлаб чиқариш. типаж (намуна) тизими бўйича амалга оширилади. Стандартга мувофиқ, типаж тизими қуйидаги тортиш синфлари (моделлари)га булинган: 0,2; 0,6; 0,9; 1,4; 2; 3; 4; 5; 6; 8; 10; 15; 25; 35; 50. Бундан 0,2—8 гача тортиш синфдаги Тракторлар, асосан, қишлоқ хўжалиги. да қолганлари саноатда ишлатилади. Улар орасида аниқ фарқ қилинмайди, чунки саноат Т. ларининг айримлари қишлоқ хўжалиги. Трактор лари асосида ишлаб чиқарилади. Қ. х. Т. ларининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар қишлоқ хўжалиги. даги технологик жараёнларнинг агротехник талабларига мое бўлади; саноат Трактор ларининг ўзига хос хусусияти экинларни суғориш ва ботқоқликларни қуритиш ҳамда йўллар қуриш ва б. ишларида ишлатиладиган махсус жиҳозлар (бульдозер, трелёв ўрнатиладиган ва б.) нинг мавжудлиги ҳисобланади.

Гусеницали Тракторнинг юриш қисми ўрмаловчи гусеница (занжир) билан жиқозланган. Гусеницаларнинг таянч сирти катта, тупроққа солиштирма босими кам, тупроқ билан яхши тишлашади. Шу туфайли тортиш кучи катта, кам шатаксирайди, ўтиш қийин жойларда юра олади. Бироқ ғилдиракли Тракторга нисбатан манёврчанлиги ҳамда турғунлиги паст бўлади. Ғилдиракли Трактор манёврчан, универсал, енгил, ишлатиш осон. Унинг йўл тирқиши катта бўлгани учун экинларга зарар етказмай юра олади. Экин қатор ораларига қараб бир ўқдаги ғилдираклар орасини ўзгартириш мумкин. Тўрт ғилдиракли Трактор ларда 2 та ёки 4 та ғилдирак етакчи, уч ғилдиракларда 2 та ғилдирак етакчи бўлиши мумкин.

Қ. х. Т. лари умумий ишларга мўлжалланган (тупроққа ёппасига ишлов бериш, экиш ва б. учун), универсал чопиқ (эгатлар орасига ишлов бериш учун); махсус (боғполиз, токзор ва б. учун) хилларга бўлинади. Умумий ишларга мўлжалланган Трактор ер ҳайдаш, экин экиш, ёппасига культивация қилиш, йиғимтерим ва б. оғир ишларда қўлланилади. Двигатели кучли, тортиш кучи катта, йўл тирқиши кичик бўлади. Универсалчопиқ Трактор, асосан, чопиқ қилиш ва ҳосилни йиғишда ишлатилади. Тортиш кучи умумий ишларга мўлжалланган Трактор ларникидан кичик, йўл тирқиши анча катта бўлади. Узатмалар сони кўп, ғилдираклар орасини қатор ораларининг кенглигига мослаб ўзгартириш мумкин. Махсус Трактор универсалчопиқ ёки ҳайдов Тракторлари асосида яратилади ва, асосан, юриш қисмининг тузилиши билан фаркланади. Мас., пахтачиликка мослаштирилган ТТЗ60.11 ёки ТТЗ80.11 типидаги Трактор ларда битта оддинги ва иккита етакчи кетинги ғилдираклар бўлади, кетинги кўприк эса телескопик қилиб ясалади.

Трактор қисмлари: остов (кўтарувчи қисм), двигатель, трансмиссия, юриш кисми, бошқариш механизми, иш ва ёрдамчи жиҳозлар. Дизелли ички ёнув двигатели (қ. Дизель) ўрнатилган Трактор кўп тарқалган. Бунда дизель ёнилғисининг иссиқлик энергияси тирсакли вални, ундан бутун машинатрактор агрегатини ҳаракатга келтиради. Трансмиссия двигатели инг механик энергияси (айлантирувчи момент, айланиш частотаси) ни ҳаракатлантиргичлар (енгил ғилдираклар ёки юлдузчалар) га узатади. Трансмиссиянинг асосий элементлари: тишлашиш муфтаси, узатмалар қутиси, асосий ва охирги узатмалар, буриш механизми. Тишлашиш муфтаси ёрдамида двигатель трансмиссиядан ажратилади ва унга охиста уланади. Узатмалар қутиси ҳаракат тезлиги ва тортиш кучининг катталиги ҳамда йўналишини ўзгартиради. Асосий узатма бўйлама валлардан ҳаракатни кўндаланг валларга узатади ҳамда умумий узатиш сонини оширади. Охирги узатма (цилиндрик редукторлар) айланиш частотасини охиригача пасайтиради ва етакчи ғилдираклар ёки юлдузчаларга узатилаётган айлантирувчи моментни оширади, керакли йўл тирқишини ҳосил қилишга ёрдам беради. Тракторнинг буриш механизми (ғилдиракли Тракторда — дифференциал, гусеницали Тракторда — фрикцион муфталар ёки планетар механизмлар) юриш қисмининг етакчи элементларига турли тезликларда айланиш имконини беради; бу эса Тракторга эгрибугри йўлларда ҳаракатланишга имкон беради. Юриш қисми айланма ҳаракатни илгариланма ҳаракатга айлантиради, шунингдек, Трактордан тушган юкни тупроққа узатади ва бу билан Тракторнинг манёврчанлигини оширади. У йўналтирувчи ғилдираклар ёки занжирни ҳаракатлантиргичлар ва юриш қисмларини Тракторнинг остовига бириктирувчи элементлардан иборат. Бошқариш механизми (руль бошқармаси, тормозлар) алоҳида агрегатларни ҳам, бутун Тракторни ҳам бошқаришни таъминлайди. Замонавий Трактор ҳайдовчининг меҳнатини енгиллаштириш учун гидравлик, пневматик ва механик кучайтиргичлар билан жиҳозланган; шунингдек, иш ўрнида керакли санитариягигиена шароитлари яратилган. Иш жиҳозларига тиркаш қурилмалари, ўрнатма тизимлар, қувват олиш вали, ҳаракатлантириш шкиви, ҳаракат тезликларини камайтириш учун секинлаштиргич, дифференциални блокировкалаш тизими, ёритиш тизими ва сигнализация, етакчи ғилдиракларни вазминлаштиргич, текширишўлчаш аппаратлари ва б. киради. Тракторнинг конструкциялари материаллар ҳажмини камайтириш, двигателнинг қуввати ва иш тезлигини ошириш, Тракторнинг тортиш сифатини, шунингдек, механизаторларнинг санитариягигиена шароитларини яхшилаш бўйича такомиллаштирилмоқда.

Тошкент трактор здида қисмлар комплекти Хитойдан келтириб йитиладиган қуввати 30 о. к. га тенг бўлган двигатель ўрнатилган BY30402 ва BY300 русумли, қуввати 80 о. к. га тенг бўлган двигатель (Белоруссиядан келтириладиган) ўрнатиладиган ТТЗ8010 ва ТТЗ8011 русумли, қуввати 60 о. к. га тенг бўлган двигатель (Владимир ш. дан келтириладиган) ўрнатиладиган ТТЗ6010 ва ТТЗ6011 русумли, қуввати 100 о. к. га тенг бўлган двигатель («Каменс» фирмасидан келтириладиган) ўрнатиладиган ТТЗЮОК10 ва ТТЗЮОК11 русумли Тракторлар ишлаб чиқарилмоқда. BY300 ва BY3042 русумли Трактор деҳқон ва фермер хўжаликлари учун мўлжалланган бўлиб, улар «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компаниясида ишлаб чиқариладиган ПН230 плуги, MO’S0,18 минерал ўғит сочгичи, ППО2 сабзавот уруғларини сепгич, FYC02 фронталюклагич, НО2,1 мелиоратив қуроллар, Р 0.1 В ротацион мотига, БЗТХ. ОООСБ тишли бороналар агрегатланиши мумкин. ТТЗ100К11, ТТЗ8011, ТТЗ6011 русумли Тракторлар пахтачилик Т. лари бўлиб, қатор оралари кенг майдонларда ғўзага ишлов бериш ва пахтани териб олиш ишларини комплекс механизациялаштиришда ўрнатма, ярим ўрнатма, тиркама машиналар ва иш қуроллари билан агрегатлаш учун мўлжалланган. ТТЗ100К10, ТТЗ8010, ТТЗ6010 русумли Тракторлар универсалчопиқ Тракторлари бўлиб, турли хил қишлоқ хўжалиги. ишларини бажаришга мўлжалланган; уларга ўрнатма ускуналар, тиркама механизмлар ва б. иш қуроллари тиркалиши мумкин.

Loading...