ТРАМВАЙ

ТРАМВАЙ (инг. tramway, tram — вагон, арава ва way — йўл) — рельсли изда ҳаракатланувчи шаҳар ер усти транспорт воситаси; электр энергиясини симда сирпанувчи «шохи» (дугаси) орқали контакт (туташма) симдан оладиган вагон (2 та, баъзан 3 та тиркама вагонлар мажмуи).

Араваларни қаракатлантиришда электр токидан фойдаланиш ғояси 19а. 30—40-й. ларида пайдо бўлди, лекин 70-й. ларда биринчи электр стялари пайдо бўлгандан кейингина амалга ошди. Рус ихтирочиси Ф. А. Пироцкий 1876 й. да таклиф қилган «рельсли арава»ни биринчи Трамвай дейиш мумкин. Трамвай яратишга дойр ишлар Германия ва б. мамлакатларда ҳам олиб борилди. Берлин яқинидаги Лихтенфельде шаҳарчасида 1881 й. 20 йўловчи сиғадиган вагон (тезлиги 30 км/соат) катнай бошлади. Кейинчалик кўп Европа мамлакатлари ва АҚШ да кенг тарқалди. Трамвайдан мунтазам фойдалана бошлаш Киевда 1892 й., Нижний Новгородца 1896 й., Москвада 1899 й. йўлга қўйилди.

Тошкентда вагонни тор излар бўйлаб отлар тортадиган кўнка 1901 й. қатнай бошлаган, тор изли электр Трамвай эса 1913 й. пайдо бўлган, кенг изли Трамвай 1936 й. фойдаланишга топширилган (Тўқимачилик комибинати — Хадра майдони). Ўзбекистонда Трамвай факат Тошкент ш. да қатнайди (2004).

Трамвай мураккаб техника воситаси ҳисобланади. Унинг мотори (двигатели) электр энергиясини рельсли излар тепасидан тортиб кетиладиган симдан олади. Сим кичик электр стясига уланади. Электр стяда ўзгарувчан ток 500 — 750 В кучланишли ўзгармас токка айлантирилади. Моторли вагон устидаги ёйсимон шох (дуга) симда сирпаниб, двигателга ток етказиб беради. Иккинчи манфий сим вазифасини рельслар ўтайди. Умуман Трамвай хўжалиги мураккаб мажмуа хисобланади. Унга рельсли излар, автоблокировка тизими, электр двигатель, электр тармоғи, ҳаракатланувчи состав (вагон ёки вагонлар), Т. дан фойдаланиш хизмати — депо (Тошкентда 2 та депо бор), таъмирлаш корхоналари, линиядаги доимий ток электр двигатели қўлланади (қуввати — бир неча кВт дан бир неча МВт гача).

Prev Article

ТРАКТОР

Next Article

ТРАМПЛИН