ТРАНСФЕРТ

ТРАНСФЕРТ, трансфер (франц. transfert — ўтказиш, кўчириш) — 1) чет эл валютаси ёки олтинни бир мамлакатдан бошқасига ўтказиш;

2) номи ёзилган қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқини бир шахс томонидан бошқа шахсга бериш;

3) битишувларга дойр тўловларни бир хисобваракдан бошқасига ўтказиш;

4) марказий ҳокимият томонидан ундирилган солиқларнинг бир кисмини маҳаллий ҳокимият органларига ўтказиш. Амалиётда ўтказма тўловлар, яъни давлат бюджетидан ижтимоий эҳтиёжлар учун аҳолига тўланадиган нафақа ва пенсиялар, тадбиркорларга тўланадиган субсидиялар, давлат қарзи бўйича тўланадиган фоизлар ҳам Трансферт («трансферт тўловлари») деб аталади.

Loading...