ТРАНСФОРМАТОР (лот. transformo — ўзгартираман) — техникада — энергия ёки объектларнинг бирон бир муҳим хоссаси (мас., ток кучи, кучланиш ва б.)ни ўзгартириш учун мўлжалланган қурилма. Электр Т., гидротрансформатор, фототрансформатор, ЎЮЧ (ўта юқори частота) Т. и ва б. хилларгабўлинади. Электр Трансформатор ўзгарувчан ток кучланишини ўзгартириш (кучайтириш ёки пасайтириш) учун мўлжалланади. Унинг иши электромагнит индукция ҳодисасига асосланади. У битта бирламчи чулгам, битта ёки бир неча кўп иккиламчи чулғам ва асосан берк типдаги ферромагнит ўзак (магнит ўтказгич) дан иборат. Барча чулғамлар ферромагнит ўзакка ўралади ва бирбирига индуктив боғланган бўлади. Бирламчи чулгам учлари (Т. кириши) ўзгарувчан ток кучланиш манбаига, иккиламчи чулгам (ёки чулғамлар) учлари (Т. чиқиши) истеъмолчиларга уланади. Электр Трансформаторни биринчи марта П. Н. Яблочков 1876 й. электр ёритиш тармогида ишлатган. М. О. ДоливоДобровольский 1890 й. уч фазали электр Трансформаторни яратган. Кейинчалик бошқа олим ва ихтирочилар Трансформаторни такомиллаштириш, қуввати ва ф. и. к. ни ошириш, изоляцияни яхшилаш, ихчамлаштириш ва б. га дойр ишлар олиб боришган.
Электр Трансформаторнинг энг кенг тарқалган тури куч Т. ларидир. Улар электр узатиш линиялари (ЭУЛ)га ўрнатилади. Бундай Трансформаторлар электр стяларнинг генераторлари ишлаб чиқарган ток кучланишини 10— 15 кВ дан 220—750 кВ гача кучайтириб беради. Трансформатор ларнинг чулғамлари мисдан, магнит ўтказгичлари совуклайин прокатлаб ишлаб чиқарилган электротехника пўлатидан тайёрланади. Электр Трансформаторнинг қуруқ ва мойли турлари бор. Қуруқ Трансформатор ҳавода мойсиз совитилади. Мойли Трансформаторнинг магнит ўтказгичи ва чулғамлари минерал мой тўлдирилган бакка жойлаштирилади. Мой изоляция ва совитувчи вазифасини ўтайди.
Куч Трансформатор ларидан ташқари ўлчаш Трансформатори, кучланиш Трансформатори, ток Трансформатори, импульели Трансформатор, радиочастотали Трансформатор каби Трансформаторлар ҳам мавжуд.
Ўзгарувчан ток тармоғида кучланишни кучайтириш ёки пасайтириш ҳамда электр энергияни истеъмолчиларга тақсимлаш учун мўлжалланган мажмуа кичик Трансформатор стяси (подстанцияси) деб аталади. Унда куч Трансформатори, тақсимлаш қурилмалари, автоматик бошқариш ва ҳимоя қурилмаси, қўшимча иншоотлар бўлади. Юқори қувватли баъзи пасайтириш Трансформатор подстанцияларида кучли, лаб. да уйрўзғорда ихчам автотрансформаторлар ишлатилади.