ТРАНСКРИПЦИЯ

ТРАНСКРИПЦИЯ (мусиқада) мусиқа асарини бошқача тарзда (мас., бошқа созга мослаб) ифодалаш (аранжировка) ёки виртуоз рухда эркин қайта ишлаш (концерт Т. си). Европада 16—17а. ларда пайдо бўлган. 19-а. дан (асосан, фортепиано Т. лари) энг оммабоп концерт жанрларидан бирига айланган (Ф. Лист, К. Таузиг, М. Балакирев, Ф. Крейслер, С. Рахманинов ва б.). Шарқ халклари бастакорлик ижодида муайян куйлар асосида асарлар яратишда анъанавий усуллардан биридир. Мас., «Ушшоқ» куйи асосида яратилган «Самарканд Ушшоғи», «Ушшоқи Содирхон», шунингдек «Кўқон Ушшоғи», «Тошкент Ушшоғи», «Умрзоқ Полвон Ушшоғи», «Фаттоҳхон Ушшоғи».

Loading...