ТРАНСМИССИЯ

ТРАНСМИССИЯ (лот. transmissio — узатиш, ўтиш) — двигателдан иш машиналари (станоклар, майдалагичлар ва б.) га ёки машиналарнинг ижро механизмларига айланма ҳаракат узатиш учун мўлжалланган қурилма. Трансмиссия валидан иш машиналарига айланма ҳаракат узатиш, одатда, юритма тасмалар (контрприводлар) орқали амалга оширилади. Кенг маънода — Т. деганда двигатель валидан машинанинг иш органларига айланма ҳаракат узатувчи барча қурилмалар мажмуи тушунилади. Мас., автомобиль ёки трактораа механик Трансмиссия таркибига куч узатмаси, илашма (сцепление), карданли узатма, дифференциал механизм ва б. қурилмалар киради. Кемалар, тепловозлар, юк автомобиллари, тракторларда гидромеханик (гидротрансформатор ва механик узатмалар қутиси), гидроҳажмий (гидромоторли гидронасослар) ва электромеханик (генератор ва электр двигателлар) Трансмиссия лардан фойдаланилади.

Loading...