ТРАНСПИРАЦИЯ (лот. trans орасидан, оралаб ва spiro — нафас оламан, нафас чиқараман) — ўсимликларнинг сув буғлатиши. Муҳим физиологик жараёнлардан бўлиб, ўсимликнинг тўхтовсиз нам олиб туришига ёрдам беради, тупрокдан минерал тузларнинг келиб туришини таъминлайди, тўқималар ҳарорати, тургор даражаси ва протоплазманинг таранглигини бошқариб туради. Асосий Транспирация органи барг бўлиб, ундаги мезофилл ҳужайралари ҳужайралар оралиғига доим сув буғини ажратиб, сўнгра уни барг оғизчалари (оғизча Транспирацияси) ёки кутикула (кутикула Транспирацияси) орқали атмосферага тарқатади. Транспирация катталиги ташқи муҳит шароитлари — ёритилганлик, тупроқ ва ҳаво ҳарорати, намлиги, шамол кучи, шунингдек, камроқ даражада ўсимлик тури ва навларнинг биологик хусусиятларига боғлиқ. Ташқи муҳит шароитлари Транспирациянинг суткалик ва мавсумий жадаллигига таъсир кўрсатади. Максимал Транспирация мавсумнинг энг иссиқ даврларида ва куннинг ярмигача, минимал Транспирация саҳарда ва қишда кузатилади. Транспирация ж а даллиги турли сув ва озик, режимларида ўсимликларнинг сув билан таъминланиш даражасини ва уларнинг маҳсулдорлигини тавсифлаб беради. У 1 дм2 барг сатҳидан маълум вақт бирлигида (мг. дм2/соат) буғланган сув микдори билан аникланади. 1 л сув сарфланганда ўсимлик ҳос_ил__киладиган қуруқ модда микдори Транспирация унумдорлиги, 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун ўсимлик сарф этадиган сув Транспирация коэффициенти дейилади. Мае. 1 г ҚУРУҚ модда ҳосил қилиш учун ғўза 400—700, кузги буғдой 500 г гача, сули 415—500, тарик, 200—280 г сувни буғлатади. Шу сабабли тупроқда намликни сақлашга мўлжалланган агротехника тадбирлари билан бир қаторда майдон бирлигига тўғри келадиган экин туплари қалинлигини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга (яна қ. Ўсимликларнинг сув режими).
Ад. Слейчер Р., Водный режим растений, М., 1970; Либерт Э., Физиология растений, М., 1976; Самиев Х. С., Водный режим и продуктивность хлопчатника, Транспирация, 1979.
Абдукарим Зикирёев.