ТРАНСПЛАНТАЦИЯ

ТРАНСПЛАНТАЦИЯодам ва ҳайвонларда патологик жараён натижасида шикастланган ёки олиб ташланган тўқималар ва органлар ўрнига соғломини кўчириб ўтқазиш. Хирургия усули сифатида қадимдан маълум. Тери, мускул, нервлар, кўзнинг мугуз пардаси, ёғ ва суяк тўқимаси, юрак, буйрак ва б. органлар кўчириб ўтқазилади. Кон қуйиш — Т. нинг алоҳида тури.

Кўчириб ўтқазиладиган тўқима ёки орган кимдан олинганига қараб трансплантантлар қуйидагича фарқланади: аутотрансплантант — беморнинг ўзидан, аллотрансплантант — одамдан одамга, ксенотрансплантант — бошқа индивиддан. Ҳоз. буйрак Трансплантацияси жуда кенг йўлга қўйилган. Бошқа органлар: юрак, жигар, эндокрин безлар, ўпка ва б. органларни кўчириб ўтқазиш махсус клиникаларда бажарилади.

Loading...