ТРАНСПОРТИР

ТРАНСПОРТИР (франц. transporteur, лот. tranporto — кўчираман) — чизмаларда турли бурчакларни ясаш (чизиш) ва ўлчаш учун мўлжалланган чизмачилик асбоби. Чизғич ва 0 дан 180° гача даражаларга бўлинган ярим доирадан иборат. Транспортирнинг ўлчами қанча катта бўлса, аник,пиги шунча юқори бўлади. Жуда аниқ ясашлар ва ўл ч аш л ар учун мўлжалланган Транспортир (мас., навигация Т. и), марказ атрофида айланувчи бурчак ўлчаш нониуси (верньер) бор шаффоф (орқаси кўриниб турадиган) чизғич билан таъминланади.