ТРАНСПОРТЁР (лот. transporta — ташийман) — 1) маши насозл и кда — конвейернчнг иккинчи номи; роликли Транспортёр рольганг, винтли Транспортёр шнек деб аталади;
2) қишлоқ хўжалиги. да — маҳсулотларни унча узок, бўлмаган масофага узлуксиз ёки муайян маромда ташиш (узатиш) учун мўлжалланган машина. Маҳсулотлар (картошка, сабзи, лавлаги, шолғом ва б.)ни транспорт воситаларидан тушириб, омборхонага узатиш, даладан ёки омборхонадан транспорт воситаларига ортиш; қўй жунини юнгтарошнинг иш ўрнидан тарози аппарати турган жойгача узатиш учун мўлжалланган Транспортёрлар бўлади. Транспортёр тизимининг асосий қисмлари: қабул бункери, куракли кўтариш транспорте ри, бурилувчи юклаш транспортёри, рама (юриш қисми билан), гидротизим, ҳаракатлантириш узатмаси, электр двигатели ва бошкариш пульти. Жун узатиш Транспортёри электр двигатель, редуктор, йўналтирувчи цилиндр, узлуксиз тасма ва каркасдан иборат. Бундай Транспортёр тасмасининг кенглиги 55 см гача, тасма иш кисмининг уз. 45 ва 25 м бўлади. Юнг Т. и чорвачиликда кенг қўлланади.