ТРАСОЛОГИЯ

ТРАСОЛОГИЯ (франц. trace — из ва…логия) — криминалистика бўлими, изларни ўрганиш ва уларни аниклаш, қайд қилиш, олиш ва текшириш усуллари, йўллари, илмий-техникавий воситаларини ишлаб чиқиш билан шугулланади. Инсон, жиноят қуроллари, асбобускуналари, и. ч. механизмлари, транспорт воситалари кабиларнинг излари фаркланади. Объектни трасологак идентификациялаш унинг умумий ва хусусий белгиларини изда ҳосил бўлган белгилари билан қиёслаш орқали амалга оширилади. Агар бевосита қиёслашнинг имкони бўлмаса, экспериментал излар ясалади. Трасологияда моделлаштириш, яъни объектни ва изни уларнинг моделлари (табиий, оптик ва ҳ. к.) бўйича таққослашдан фойдаланилади. Трасологик экспертиза одамни — қўл, оёқ, тиш излари бўйича, пойабзални — унинг излари бўйича; жиноят воситалари ва қур°ллаРни — бузиш, кесиш, чопиш ва б. излари бўйича; и. ч. механизмларини — оммавий равишда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлардаги излар бўйича; транспорт воситасини юриш қисми, чиқиб турган деталларидан қолган излар бўйича идентификациялашга имкон беради. Трасологик идентификация тадқиқотининг турларидан бири бутунни унинг қисмлари бўйича аниқлаҳдир. Mac, йўлтранспорт ҳодисаси содир бўлган жойда топилган фара қисми текширилаётган транспорт воситаси фарасидан топилган парчалар билан киёсланади. Идентификация тадқиқотларидан фаркли равишда трасологик диагностика тадқиқотлари излар хрсил бўлиши механизми (шароитлари)ни аниклаш учун ўтказилади. Бу тадқиқотлар текширилаётган объектнинг ҳолатини (мас., воқеа жойидан топилган қулфнинг ишлашишламаслигини); ҳаракат ва кузатилаётган натижа тўғрисидаги сабабий боғлиқликни (мас., транспорт воситасида излар пайдо бўлиши сабаблари; тўқнашув, ағдарилиш, йўловчини уриб кетиш ва ҳ. к. ни); жиноятини кандай қилиб содир этиш мумкин бўлган (мас., омборхона қандай қилиб бузилган, изларга қараганда жиноятчи кандай кетмакетликда ҳаракат қилган)лигини аникдашга имкон беради.

Ғафур Абдумажидов.

Loading...