ТРАХЕОТОМИЯ

ТРАХЕОТОМИЯ (трахея ва юн. tome — кесилган) — трахея (кекирдак) деворини кесиб, унинг ичини очиш ва махсус найча қўйиш. Бунда трахея деворининг кесилган чеккаси бўйиннинг кесилган терисига қўшиб тикилади. Юқориги ва пастки Трахеотомия ажратилади. Юқориги Трахеотомия қалқонсимон без бўйинчасидан юқорида, пастки Трахеотомия эса қалқонсимон без бўйинчасидан пастда қилинади. Операция трахея йўли бекилиб, ундан ҳаво ўтмай қолганда қўлланади.

Loading...