ТРЕК (физикада) — муҳитда ҳаракатланаётган зарядланган зарранинг унда қолдирган изи. Трек кўриниши зарранинг табиати ва хоссаларига боғлиқ. Трекни трек асбоблар — пуфак камера, Вильсон камераси, диффузион камера ёрдамида кузатилади. Позитронлар, мезонлар, гиперонлар ва б. элементар зарралар уларнинг излари орқали топилган. Трекни ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.