ТРИАДА

ТРИАДА (юн. triados — учлик) — борлик ва тафаккур тараққиётининг 3 босқичлилигини билдирувчи тушунча. Платон ва неоплатонизм, айниқса, Прокл томонидан ишлаб чиқилган. Немис классик идеализми вакиллари, хусусан, Гегель уни асосий диалектик ривожланиш тамойили сифатида талқин этган. Гегель фикрича, ҳар қандай ривожланиш жараёни 3 босқични ўтайди: тезис (дастлабки ҳолат), антитезис (қарамақаршиликка ўтиш, инкор қилиш), синтез (қарамақаршиликларнинг янги бир бутун ҳолга келиши).