ТРИКОТАЖ САНОАТИ

ТРИКОТАЖ САНОАТИтўқимачилик саноати тармоги. Трикотаж саноати корхоналарида трикотаж полотнолар, жумладан, техник полотнолар, пайпок, буюмлари, ички ва устки трикотаж кийимлар, қўлқоплар, бош кийимлар, шарфлар ҳамда саноат ва тиббиётда қўлланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш. да пахта, жун ва кимёвий толалардан тайёрланган иплардан кенг кўламда фойдаланилади. Трикотаж саноати с 18-а. охири ва 19-а. бошларида Буюк Британия ва Францияда, 19-а. охирларида Россияда вужудга келди.

Трикотаждан тайёрланган кийимлар салмоғи мунтазам ортиб бормоқда. Бу трикотаж буюмларининг хизмат вазифасининг юқорилиги ва иқтисодий тежамлиги билан боғлиқ. Кимёвий толалар, айниқса, синтетик иплар ишлаб чиқариш. нинг мунтазам ўсиб бориши, трикотаж ишлаб чиқариш. техникасиниг тез ривожланиши Трикотаж саноатининг тарақкиётига катта ёрдам берди.

Трикотаж ишлаб чиқариш. техникаси ва технологияси тараққиётининг асосий йўналишлари полотно ва пайпоқ ишлаб чиқариш. учун автоматлаштирилган узлуксиз линиялар яратишдан, ускуналарни янада унумлироклари билан алмаштириш орқали ишлаб чиқариш. жараёнларини жадаллаштиришдан, органик эритгичлар қўллаб полотноларга узлуксиз ишлов бериш; турли хилдаги буюмлар ишлаб чиқариш. бўйича корхоналарни ихтисослаштириб боришдан иборатдир.

Трикотаж саноати Ўзбекистонда 30—40-й. ларда шаклланди. 1939 й. да Ўрта Осиёда энг йирик ҳисобланган Қўқон пайпоқфкаси (1943 й. дан кт) ишга туширилди. 1945 й. да Тошкент тикувчилик фкаси негизида трикотаж фкаси ташкил этилди. Унда 1960 й. да 4572 минг дона ички ва 1597 минг дона устки трикотаж кийимлари ишлаб чиқаридди. Бундан ташқари, республикада Тошкент устки трикотаж кийимлар фкаси (1960), Самарканд (1950), Бухоро (1961), Андижон (1968) трикотаж фкалари қурилиб, маҳсулотлар ишлаб чиқара бошлади. Тармоқдаги энг йирик корхона — Тошкентда 1941 й. да ишга туширилган «Малика» трикотаж ишлаб чиқариш. бирлашмасида эркаклар, аёллар ва болаларнинг 200 хилдан ортиқ устки ва ички трикотаж кийимлари ишлаб чикарилди.

80—90-й. лар бошида трикотаж корхоналари янги ускуналар билан жиҳозланди, янги корхоналар қурилди. «Малика», Бухоро, Самарканд, Қўқон пайпоқтўқув кти тубдан реконструкция қилинди, Олтинкўл трикотаж матолар фкаси, Қорасув ва Жиззах пайпоқ фкалари ишга туширилди. Хўжаобод (1985), Шаҳрихон (1986), Чортоқ (1986), Шаҳрисабз (1993)да трикотажтикувчилик фкалари қуридди. Республика Т. с. да 1500 дан ортиқ номда маҳсулот ишлаб чикарилади. (2004).

Асосий йирик трикотаж корхоналари Андижон (Шаҳрихон «Нафис», «Олтинкўл», «Қорасув пайпоқ фабрикаси» акциядорлик жамиятлари), Фарғона (Қўқон «Улуғбек», «Учкўприк» тикувчиликтрикотаж бирлашмаси акциядорлик жамиятлари), Самарқанд («Бофанда» акциядорлик жамияти), Жиззах («Зилолатекс» акциядорлик жамияти), Қашқадарё (Шаҳрисабз «Садо» акциядорлик жамияти, «Каштекс» қўшма корхонаси), Хоразм («Гурлан») вилоятлари ва Тошкент ш. да («Малика» акциядорлик жамияти) жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Т. сда 2003 й. да 28649 (2000 й. да 38887, 2002 й. да 32858) минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Нуриддин Мусаев.

Prev Article

ТРИЕСТ