ТРИЛОБИТАЛАР (Trilobita) қирилиб кетган қадимги бўгимоёкдилар синфи. Илк кембрий даври денгизлари чўкмаларидан маълум; палеозойда қирилиб кетган. Трилобиталар кембрий ва ордовик даврида кенг тарқалган; барча денгизларда яшаган. Гавдаси 10—800 мм. Танаси бўғимларга бўлинган; овалсимон ясси. Ҳар бир бўғими қорин томонида бир жуфтдан икки шохли оёқлари бўлган. Оёклар асосида жойлашган жабралар ёрдамида нафас олган. Боши устки томонидан қалқон билан крпланган. Фасеткали кўзлари яхши ривожланган. Трилобиталар бўғимоёклилар эволюциясини тушунтиришда, уларнинг қазилма қолдиклари эса палеонтология ва стратиграфияда катта аҳамиятга эга. Қадимда яшаган Трилобиталарнинг 10000 тури маълум.