ТРИПТОФАН

ТРИПТОФАН, (рЗиндолил) ааминопропион кислота, CnH12N2O2 — мухим табиий аминокислоталардж бири. L ва Dоптик фаол ҳамда DLрацемик шакллари бор. Гаммаглобулин, фибриноген, казеин ва б. оқсиллар таркибида оз миқцорда LT. бўлади. LT. алмаштириб бўлмайдиган аминокислота. Одам овқат билан (катталар бир кечакундузда 0,25 г, 7 ёшгача бўлган болалар 1 г га яқин) LT. олиши керак. Триптофан трикарбон кислоталар циклига киради. Кишида туғма оксидлайдиган Триптофан ферменти — триптофанпирролаза бўлмаса, ақли заифлик кузатилади. Триптофан алмашинувининг бузилиши оғир касалликлар (сил, саратон, диабет) га олиб келади. Синтетик Триптофан индол, пироузум кислота ва аммиакдан ферментатив синтезлаб олинади.

Loading...