ТРИТИЙ

ТРИТИЙ (юн. tritos, лот. Tritium) , Т. (ёки 3Н) — водороднинг масса сони 3 бўлган радиоактив изотопи. 1934 й. да инглиз олимлари Э. Резерфорд, М. Л. Олифант ва П. Хартеклар кашф қилишган. Тритий ядроси 1 та протон ва 2 та нейтрондан иборат. Тритий рфаол, ярим емирилиш даври Т1/2қ 12,26 й. Табиатда атмосферанинг юқори қатламларида космик нурлар нейтронларининг азот атомларига таъсир этишидан ҳосил бўлади ва ёмғир билан ер юзига тушади. Тритий ядро реакторларида литий 6Li ни нейтронлар билан нурлатиб олинади (3 LiҚnq “,ТҚ 2 Не ). Т. термоядро синтези реакцияларида муҳим компонент сифатида, шунингдек, кимёвий, биологик ва гидрологик тадқиқотларда ишлатилади (қ. Изотоп индикаторлар).

Loading...